Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг 94 фоиздан зиёди келишиб олинди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг 94 фоиздан зиёди келишиб олинди

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов маълум қилди.

Элчининг сўзларига кўра, ҳозирда давлат чегарасининг қолган 6 фоизини делимитация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегараси узунлиги 1,38 минг километрни ташкил этади. Ўзбекистонга тегишли бўлган 4 та эксклавлар Қирғизистон ҳудудида жойлашган.