Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон–Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Томонлар 10—14 май кунлари Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган участкаларда давлатлараро чегара демаркациясининг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди.

Навбатдаги учрашувни май ойининг охирида Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилди.