Ўзбекистон ва Қозоғистон қирғиз халқига иқтисодий ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қирғиз халқига иқтисодий ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатади

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида давлат раҳбарлари минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида келишувга эришди. Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашган.

Қозоғистон раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатади.