Ўзбекистон ва Россия 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Россия 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномасини имзолади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Россиянинг Нижегород вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Унда икки томондан 12 та олийгоҳ ректори иштирок этди.

Учрашув якунида автомобилсозлик, транспорт инжинеринги ва педагогика соҳаларида, 4х4 форматида талабалар алмашинуви, "Иқтисодиёт ва менежмент" мутахассислиги бўйича янги таълим дастурини йўлга қўйиш, академик мобилликни амалга ошириш юзасидан 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.