Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва тожикистонлик 74 йўловчи кетаётган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради
2.12.2019 14:53,  
440

2 декабрь куни "Самара-Чимкент" трассасида 74 нафар йўловчи кетаётган автобус ЙТҲга учради, 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Казавтожол" матбуот хизмати хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Neoplan" автобусининг ҳайдовчиси тезликни оширган ва варама-қарши тарафдан келаётган "Daf" юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса Қизилўрда вилоятининг Шижага ҳудудига яқин жойда юз берган.

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 74 йўловчи эвакуация қилинди, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жабрланган икки киши Аралск марказий шифохонасига ётқизилди. Уларга оёқ синиши ташхиси қўйилган.

ЙТҲнинг тўлиқ тафсилотлари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан