Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида 2 та чегара ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида 2 та чегара ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди

2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб фаолиятига чеклов қўйилган "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктлари ўз ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган.

Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.