"Ўзбекистон ёшлар" мукофоти, "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди.
Шермат Ёрматов 1939 йил 17 октябрь куни Фарғона вилоятида туғилган.
У ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куйинчак раҳбар, "Қўшиғим, жон қўшиғим", "Биргаликда куйлаймиз", "До, ре, ми, фа, соль", "Санъат ғунчалари" каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида танилган.