Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисида хабар асоссиз - Маданият вазирлиги

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисида хабар асоссиз  - Маданият вазирлиги

Тўти Юсупова вафот этмаганлиги ҳақида Маданият вазирлиги расман эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда  Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОAВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги.

Тўти Юсуповадан янги кинолар кутиб қоламиз!