Ҳукумат қарори (922-сон, 21.11.2019 й.) билан Рустам Собирович Қосимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда шу кунга қадар Шуҳрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов кеча Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганда ҳамроҳлик қилган эди (суратда).