Ўзбекистон Хитой вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди

Ўзбекистон Хитой вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди

ZF2001 – ҳозиргача Хитой вакцинаси деб аталаётган ушбу эмлаш воситаси тез орада Ўзбекистонда ZF-UZ-Vac2001 номи билан тарқатилиши кутилмоқда. Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ding Fan, Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясининг Ўзбекистонда клиник синовлари учун масъул мутахассиси:

Маълумки, ZF2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза халқаро клиник синовлари билан боғлиқ тадқиқот давом этмоқда ва дастлабки натижаларга ҳам эришилди. 16.02.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда 6823 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 2556 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 6 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди. COVID-19га қарши иммунитетни шакллантириш ва коронавирус тарқалишини олдини олиш учун аҳолини зудликда оммавий эмлаш талаб этилади. Бунда Ўзбекистон ZF2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат (EUA) беришга қаратилган ишларни олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди. Шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш, янги вакциналарни яратиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий изланишлар натижаларини тижоратлаштириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Ўз навбатида вакциналардан фавқулодда фойдаланиш учун Ўзбекистонга устуворлик берилади. Айни вақтда ZF2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат олиш ва расмий рўйхатдан ўтиш бўйича ҳамкорликда ишланмоқда. Расмий жараёнларда сўнг вакцинамиз Ўзбекистон Республикасида ZF-UZ-Vac2001 номи билан тарқатилади.