Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.