Ўзбекистон ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизими тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистон ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизими  тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патрул хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.

Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патрул автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш тартиби белгиланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди