Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 апрель ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 656 таси фаолият юритмоқда. 

Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 417 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия – 2 390 та
Хитой – 1 967 та 
Туркия – 1 961 та
Қозоғистон – 1 109 та
Корея – 890 та

Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия – 107 та
Туркия – 95 та
Қозоғистон – 46 та
Хитой – 45 та