Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

2022 йил 1 февралдан Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй беради. Қуйида уларнинг электрон хизматларга боғлиқ қисмларини эслатиб ўтамиз.

🔹Электрон чекларда фискал белгилар акс эттирилади.

Тўлов ташкилоти, тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали), шунингдек, электрон тижорат платформалари — «Маркетплейс»ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакцияларнинг («П2П», кредит тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.

🔹«Меҳр дафтари»га киритилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ахборот тизими орқали аниқлаш.

«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

🔹Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, тегишли рўйхатда келтирилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.