Ўзбекистонда 1 июндан айрим тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда 1 июндан айрим тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади. Таҳлилларга кўра, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг 201,3 мингдан ортиғи (67,7 фоизи) уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улар билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 43,5 мингтасининг муаммолари сегментлаб олинди. Шундан 13 мингтаси бевосита бюджет билан муносабатларини оптималлаштиришни сўраган, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.

Шунингдек, 2020 йилда тадбиркорлик субъектларига 7,7 триллион сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилган. 224 мингта субъектнинг 1,3 триллион сўмлик солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари тўхтатиб турилган. Бунга жавобан тадбиркорлик субъектлари солиқларининг 95 фоизини ихтиёрий равишда ўз муддатида тўлаган.