Ўзбекистонда 1 суткада карантин қоидаларини 325 киши бузиб, жаримага тортилди

Ўзбекистонда 1 суткада карантин қоидаларини 325 киши бузиб, жаримага тортилди

25 март куни мобайнида Республимиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда ИИББ ППХ ходимлари томонидан 325 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланиб, тартиббузарлар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига етказилди. Бу ҳақда Миллий Гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 101 ҳолат (жамоат жойида ниқобсиз юриш 66 та, уй карантини тартибини бузиш 35 та) қайд этилди.

“Ҳурматли юртдошлар, карантин қоидаларига сўзсиз амал қилишингиз, аввало ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз соғлиғи кафолатидир”, дейилади хабарда.