Ўзбекистонда 15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 15 апрель, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–11 даража илиқ, кундузи 21–23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 20–25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.