Ўзбекистонда 171 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди

Ўзбекистонда 171 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди

Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 39 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони  44 нафарга етди.

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна уч нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 3 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 171 нафар бемор тўлиқ соғайди.