Ўзбекистонда 2020 йилда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилда туғилган чақалоқларга энг кўп берилган исмлар қайсилар эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.


Агентлик маълумотларига кўра, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари республика бўйича энг кўп қўйилган. Хусусан, 19 383 болага Муҳуммадали, 18 616 чақалоққа Солиҳа исмлари берилган.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда туғилган чақалоқларга ҳам энг кўп ушбу исмлар берилган. Ўша йили Муҳаммадали исми 11 305 нафар чақалоққа ва Солиҳа исми 12 461 нафар чақолоққа қўйилган.