Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳон топшириши маълум

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳон топшириши маълум

Ўзбекистондаги мактабларда 2020/2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳон топшириши маълум бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳонлар топширади:

  • 5-синфда 2 та фандан: математика, чет тили;
  • 6-синфда 2 та фандан: тарих, биология (ботаника);
  • 7-синфда 2 та фандан: она тили ва адабиёт ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида ўзбек тили/рус тили, информатика ва ахборот технологиялари, математика, чет тили фанларидан 1 таси танланади);
  • 8-синфда 2 та фандан: чет тили ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида давлат ва ҳуқуқ асослари, информатика ва ахборот технологиялари, математика фанларидан 1 таси танланади);
  • 9-синфда 7 та фандан: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун рус тили, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун ўзбек тили), математика, биология, тарих, жисмоний тарбия ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида информатика ва ахборот технологиялари, чет тили фанларидан 1 таси танланади);

Маълум қилинишича, 10-синфда 3 та фандан: информатика ва ахборот технологиялари, тарих ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида кимё, биология, математика, география фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);

Шунингдек, 11-синфда 5 та фандан: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, ўзбек тили/рус тили ҳамда 1 та танлов фани (танлов фани сифатида кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика фанларидан 1 таси танланади. Бунда вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).