Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён темир йўлларда қанча одам ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён темир йўлларда қанча одам ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён темир йўллар билан боғлиқ 7 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати YouTube саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил бошидан буён темир йўлларда 7 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, шулардан 2 таси ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ. Шунингдек, темир йўллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг 90 фоизига, асосан, фуқароларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлган.

Хусусан, Тошкент вилояти Қибрай туманида 2021 йил 18 октябрь куни туманнинг 1-сонли мактабида таҳсил олувчи 5-6 нафар 6-синф ўқувчиси бошқа синфдошини дарсга чақириш мақсадида унинг уйига келган.

Шундан кейин ўқувчилар кўчанинг ёнидан ўтган темир йўлдан ўтмоқчи бўлган. Темир йўлдан йўловчи ташувчи электропоезд келаётганини кўрган 1-2 нафар ўқувчи орқага қайтган. Аммо уларнинг орасида бўлган 12 ёшли ўқувчи ўтиб кетаман деб ўйлаб, темир йўлга чиққан. Оқибатда электропоезд уни уриб кетган.