Ўзбекистонда 2021 йилда биринчи бор ойлик инфляция даражаси 1 фоиздан ошиб кетди

Ўзбекистонда 2021 йилда биринчи бор ойлик инфляция даражаси 1 фоиздан ошиб кетди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг апрель ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларда сўз боради.

Ўтган бир ой ичида истеъмол товарлари 3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашган.

Йил бошидан буён нархлар ўсиши 4,1 фоизни ташкил этиб, ўртача ойлик кўрсаткичи 1 фоизга тенг бўлди. Январь, февраль ва март ойларида инфляция 1 фоиздан паст бўлган эди.

2017 йилдан буён биринчи бор, статистика ишончли бўлганидан бери кетма-кет уч ой давомида инфляция 1 фоиздан ошмади. Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилда нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлишини айтганди.

10 фоиз — 2017 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. 2019 йил якунлари бўйича инфляция 15,2 фоизни, 2018 йилда 14,3 фоизни, 2017 йилда 14,4 фоизни ташкил этган.

Spot’нинг ёзишича, ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистонда инфляция даражаси 3-5 фоизни ташкил этган, бироқ ушбу рақамлар шубҳали.