Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
16.11.2021 20:41,  
28

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь—июнь ойларига 0,4 фоизга камайди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, бу каби рақамлар сентябрь ойида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан мамлакатнинг 108 та шаҳар ва туманларида ўтказилган навбатдаги ижтимоий сўрови натижаларига асосланган. Тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 5 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаролар қамраб олинган.

2021 йилнинг тўққиз ойи давомида меҳнат ресурслари сони 19,3 миллион кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 201,4 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,6 миллион кишини ташкил этиб, мос даврига нисбатан 3,1 фоизга (403,9 минг кишига) ошган.

2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 миллион кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 7,9 фоизга ёки 450,5 минг кишига ошгани кузатилган. Норасмий секторда банд бўлганлар сони эса 5,9 миллион кишини ташкил этиб, январь—июнь ойларига нисбатан 4,1 фоиз ёки 254 минг кишига камайган.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 миллион кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этмоқда. 16—30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси — 14,9 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлган.

Январь—сентябрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 842 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 302 минг нафари иш билан таъминланган, йиллик дастур 107,4 фоизга бажарилган.

Яна 203 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг иш ҳақи учун 177 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган. Бундан ташқари, 93,5 минг нафар ишсизларга 81,9 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тайинланган ва тўлаб берилган.

Ўтган даврида 31,5 минг ишсизлар ҳамда «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»га киритилган ишсизларга 66,6 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди. Жумладан:

тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 6 263 нафар фуқароларга 4,8 миллиард сўм;
шахсий ва дала томорқасида иссиқхона, экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 16 426 та оилаларга 43,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилган.
2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 338,2 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган ёки прогнозга нисбатан 124 фоизга бажарилган. Якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини йўлга қўйиш орқали 91,5 минг нафар аҳоли банд этилган.

Шунингдек, вазирлик тасарруфида 16 та «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ», 59 та туман ва шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 136 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолияти йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан