Ўзбекистонда 37,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Ўзбекистонда 37,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда жами 37,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,9 % ни ташкил этди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1503,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,0 % га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 35764,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 96,0 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 8611,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 22420,8 млрд. сўмни ташкил қилган.