Ўзбекистонда 6 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 6 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 6 апрель, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 5–7, кундузи 17–19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 4–9, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 4–9, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли туманларда ёмғир ёғади. Тошкент ва Наманган вилоятининг 1600 метрдан баланд бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.