Мамлакатимизда қатор вилоятларда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар кундан кунга соғайиб бормоқда. Жумладан, айни пайтда Сурхондарёда 6 нафар, Андижонда 8 нафар, Сирдарёда эса 11 нафар бемор даволаш муолажасини олмоқда.
Даволаниш кўрсаткичи 79 фоизга етди. Бундан аввал коронавирусдан холи ҳудуд ҳисобланган Навоий вилоятида бугун олтита ҳолатда ушбу касаллик қайд этилди.