Ўзбекистонда 8 ойда қарийб 730 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

Ўзбекистонда 8 ойда қарийб 730 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда  жами 729,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

 Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 % га ошган.

 Ойлар кесимида автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • январь – 93,9 минг тонна,
  • январь-февраль – 185,3 минг тонна,
  • январь-март – 291,3 минг тонна,
  • январь-апрель – 368,6 минг тонна,
  • январь-май – 456,2 минг тонна,
  • январь-июнь – 546,5 минг тонна,
  • январь-июль – 632,2 минг тонна,
  • январь-август – 729,4 минг тоннани ташкил этган.