Ўзбекистонда 810 минг болага 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистонда 810 минг болага 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилади

Сентябрда болаларни қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 400 миллиард сўм ажратилади.

Президент қарорига биноан, 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун — 500 минг сўм) ажратилади.

Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бунда аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган:

- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.