Ўзбекистонда 9 ойда “чиройли” авторақамлар сотувидан тушган пул маълум қилинди

Ўзбекистонда 9 ойда “чиройли” авторақамлар сотувидан тушган пул маълум қилинди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида avtoraqam.uzex.uz орқали ўтказилган онлайн-аукционларда 221,1 млрд сўмлик 105,6 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.

Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 1,7 бараварга, қиймати бўйича – 28,3 фоизга ўсган. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ, ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамларга қарийб 169 миллиард сўм сарфлагани ҳақида хабар берган эдик.