Ўзбекистонда 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилиши айтилди

Ўзбекистонда 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилиши айтилди

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» доирасидаги очиқ мулоқот чоғида 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилишини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Бугунгача 58 минг ўринли талабалар турар жойлари бор эди. Яъни, эҳтиёжнинг 28 фоизи қондирилган. Айниқса, пандемия даврида талабалар қийналди. Муҳтарам Президентимиз 4,4 триллион сўм маблағ ажратиб, 2025 йилгача 96 минг ўринли ётоқхона қуришга топшириқ бердилар», — дейди вазир.

1 сентябргача каравотларни икки ярусли қилиш ҳисобига яна 35 мингта талабалар ўринлари ташкил қилиниши ҳам таъкидланди.