Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қанчага ошмоқда?

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қанчага ошмоқда?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда доимий аҳоли сони 712,4 минг кишига ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2021 йил давомида ҳар ойда ўртача 59,4 минг кишига кўпайган.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган.

Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси 35 миллиондан ошиб кетди.