Ўзбекистонда бензин нархи ошди

Ўзбекистонда  бензин нархи ошди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига 33 222,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 11 815,5 тоннаси, яъни 35,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 28 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 273,6 минг сўмдан 6 283,4 минг сўмгача, яъни 0,2% га кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 301,6 минг сўмни, АИ-91 – 7 440,5 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.