Ўзбекистонда антитаначаларга таҳлил ўтказиляптими?

Ўзбекистонда антитаначаларга таҳлил ўтказиляптими?

Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Ўзбекистонда антитаначаларга таҳлил ўтказиляптими?

— Дарҳақиқат, бугунги кунда кўпчиликни коронавирусга чалинмадимми, деган савол қизиқтиради. Антитаначаларга таҳлил орқали ким коронавирус билан алоҳида аломатларсиз касалланганини, уларнинг сонини аниқлаш мумкин. Бу эса қўзғатувчи вируснинг қандай ҳаракатанишини тушунишга ёрдам беради.

Бироқ ташхиснинг олтин стандарти — бу полимераз занжирли реакция усули.  Тест аниқлигининг ўзига хослиги қарийб 100%, у ҳатто инкубация даврида ҳам энг яхши ташхис воситаси ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатда лаборатория ташхиси асосан ПЗР усулда амалга оширилмоқда.