Ўзбекистонда АҚШ доллари кўтарилди

Ўзбекистонда АҚШ доллари кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 17 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 19,80 сўмга ошиб, 9 520,34 сўмни ташкил қилди. Евро эса 149,02 сўмга тушиб, 10 572,34 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 8,69 сўмга тушди ва 130,22 cўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Англия фунтстерлинги, Хитой юани ва қозоқ тенгеси ҳам тушган.