Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш муҳокама қилинмаяпти — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш муҳокама қилинмаяпти — Абдулазиз Комилов

Минск шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида қатнашди.

Вазирнинг журналистларга маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш бўйича қуролли кучларини жойлаштириш имконияти муҳокама қилинмаяпти ва бу масала кун тартибида ҳам тургани йўқ.

Олдинроқ, АҚШнинг Politico нашри АҚШ конгрессидаги манбаларига таяниб, Пентагон расмийлари шу ой Ўзбекистонга ташриф буюриб, терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар  берганди.