Ўзбекистонда асосий ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланди

Ўзбекистонда асосий ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланди

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади.

Бунинг сабаби ҳозирча расман айтилмаган бўлса-да, инспекция сайтидан англаш мумкинки, бу ижтимоий тармоқлар орқали шахсий дахлсизлик ҳуқуқи поймол этилиши мумкин.

Июль ойи аввалида TikTok, Twitter, Skype, «ВКонтакте»нинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланган эди.