Ўзбекистонда автомобиль моделларидан бирига салонларда навбат йўқлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда автомобиль моделларидан бирига салонларда навбат йўқлиги маълум қилинди

UzAuto Motors Ўзбекистондаги автосалонларга 3 мингдан ортиқ Chevrolet Nexia автомобиллари юборилганини маълум қилди.

Шундай қилиб, автоларга энди навбатлар йўқлиги таъкидланди. Харидор автосалонга келиб, бирданига автомобилни олиб кетиши мумкин. Аввалроқ UzAuto Motors нархлар ошганини маълум қилган эди. Масалан, Chevrolet Nexia нархи 117 млн сўмдан бошланади.

Аввалроқ иккиламчи бозорда савдолар ўсгани хабар қилинган эди. Янги автобомобиллар савдоси эса анча пасайган.