Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талаб икки баравар ошди
2.08.2022 08:48,  
63

2022 йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистонда 712 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) маълумотларига кўра, бу 2021 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2,1 баробар кўпдир. Бу ҳақда "курсив" манбаси хабар бермоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, барча ҳудудларда автомобилларга талаб ошган. Энг сезиларли ўсиш Наманган (уч баравар) ва Андижон (2,5 баробар) вилоятларида кузатилди. Бухоро, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ўсиш 2,4 баробарни ташкил этди. Рўйхатга олинган автомобилларнинг деярли тўртдан бири (24%) бирламчи бозорда рўйхатга олинган. Жами 160,3 мингта маҳаллий ишлаб чиқарилган, 9,8 мингта хорижий автомобиллар харид қилинди. Савдоларнинг умумий ҳажми 170 мингтани ташкил этди (1,6 баробар ўсиш). 

Агар 2021 йилнинг биринчи ярмида 224 мингга яқин эскирган автомобиль сотилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 542 мингтага ошган. "Автомобиллар олди-сотдисининг бундай кескин ўсиши 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим, шунингдек олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ", - деб таъкидлайди CERR экспертлари.

Олдинроқ, Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилингани ҳақида ёзган эдик. Шунингдек, АҚШда янги автомобиллар 19 фоизга қимматлашгани ҳақида ҳам маълумот берган  эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан