Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5890-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўл инфратузилмаси сифатини ривожлантириш ва яхшилашда, минтақавий автомобиль йўллари тармоғини ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлигини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор тартиблар жорий этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим жорий этишга ҳақли;

Туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этишга ҳақли.

Кўрсатиб ўтилган йиғимлар кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилади.