Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди
24.05.2022 17:21,  
3

Ўзбекистонда талаб ва шартлар бузилиши аниқлангани сабабли «Агрос ҳаёт» ва «Фаровон суғурта» акциядорлик жамиятларининг лицензиялари амал қилиш муддати 23 майдан бошлаб 10 кунга тўхтатилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу икки компания «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартларини бузгани аниқланган.

Шу сабабли «Агрос ҳаёт» суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2021 йил 1 декабрдаги ҳамда «Фаровон суғурта» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 25 февралдаги лицензияларининг амал қилиш муддати 2022 йил 23 май санасидан бошлаб ўн кунга тўхтатилган.

«Ушбу давр мобайнида суғурталовчига янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, шу жумладан амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт», дейилади хабарда.

Суғурта ташкилотлари томонидан улар фаолиятидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилганини асословчи ҳужжатлар ушбу муддат ичида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши лозим.

Акс ҳолда, ушбу суғурта ташкилотларига нисбатан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларининг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилади.

Бундан ташқари, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 35 ва 36-моддалари талаблари бузилгани сабабли, уларни бартараф этиш, акс ҳолда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларини тўхтатилиши юзасидан бир нечта суғурта ташкилотларига тақдимномалар киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан