Ўзбекистонда барча коронавирус беморларини даволашнинг имкони йўқ — Нурмат Отабеков

Ўзбекистонда барча коронавирус беморларини даволашнинг имкони йўқ — Нурмат Отабеков

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиолгия назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шундай деди:
    
"Ҳозир биз COVID-19га чалинган кимни аҳволи ўта оғир ҳолатда бўлса, биринчи ўринда ўша инсон таҳлилини амалга оширишимиз керак. Шунақа қарор қабул қилиндики, бундан буён авввало таҳлил натижаларига эмас, беморнинг умумий ҳолатига қаралади.

Очиғини айтсам, ҳаммани даволаш имкони бор десак хато бўлади. Бу мураккаб масала. Бугунда тиббиёт тизимидаги 75 минг шифокор, 440 минга яқин ўрта тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишга сафарбар қилинган. Лекин халқ бу ҳаракатни бошида бўлмаса, жараённи асосий иштирокчисига айланмаса, уларни қўлидан ҳеч нарса келмаслиги мумкин. Чунки бирлик тартиб-қоидаларга амал қилинмаса яхши натижаларга эриша олмаймиз. 

Айтишим керакки, эпидемиологик жараённи учта бўғини бор: манфаат, юқиш йўли ва юқтириб олувчи шахс. Агар биз қайси бирини “ўйин”дан чиқарсак, касалликни жиловлаш имкониятига эга бўламиз.