5 август куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 974 нафар фуқарода ушбу инфекция қайд этилган.
COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 134 826 нафарга етди.
Шунингдек, кеча кун давомида:
882 киши касалликдан соғайди;
жами соғайганлар сони: 128 191 кишига етди;
6 нафар коронавирус бемори вафот этди;
жами вафот этганлар сони: 916 киши.
Бундан ташқари, 5 август ҳолатига кўра, 547 нафар кишида пневмония аниқланган. Жами касалликка чалинган беморлар сони 13 531 нафарга етди. 3 нафар бемор пневомониядан вафот этган.