Ўзбекистонда биринчи шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Ўзбекистонда биринчи шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси Ўзбекистонда биринчи шамол электр станциясини қуришни бошлади. Бу ҳақда ТСИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қурилаётган электр станциясининг лойиҳавий қувватини 500 МВтдан 1,5 ГВтгача ошириш бўйича битим имзоланди. 

Дастлаб 600 млн долларга баҳоланган лойиҳа кенгайтирилгандан сўнг, қарийб 1,8 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилиши режалаштирилган.

Зарафшон туманидаги мазкур станция 2024 йилнинг охиригача тижорий фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. 

Маълумотга кўра, 500 МВт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган эди. 

Эндиликда бу рақамлар мос равишда 1,5 млн хонадон ва 3,3 млн тонна карбонат ангидридга кўпаяди, дейилади хабарда.