Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кутилмоқда

«Ўзгидромет» хизмати 23 февраль, чоршанба куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 14–16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ атрофида, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.