Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти қонуний эмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти қонуний эмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирор-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаган. Бу ҳақда  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар) ва Жиноят кодексининг 278-моддаларига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас», — дейилган хабарда.