Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларни сотиш рекорд даражага чиқди

Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларни сотиш рекорд даражага чиқди

Мамлакатимизда 9 ой ичида олдинги уч йилга қараганда авторақамларга нисбатан кўп маблағ сарфлаган. Бу ҳақида “Spot.uz” га таяниб "Zamon.uz" нашри хабар бермоқда.

Унда айтилишича, "чиройли" автомобиль рақамларининг сотилиши ҳайратланарли даражага чиққан.

Товар-хомашё биржасининг сўнгги статистик маълумотларига қараганда, "чиройли" автомобиль рақамларини сотиш бўйича рекордлар  янгиланишда давом этмоқда.

2021 йилнинг тўққиз ойида 105,6 мингта автомобиль рақами сотиб олинган ва уларга 221,1 миллиард сўм маблағ сарфланган.  Бу савдо бошланганидан буён мутлақ рекорд натижадир. 2018-2020 йилларда бу рақам 205,1 миллиард сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида автомобиль рақамларини сотиш 139 миллиард сўм,  июль -сентябрь ойларида эса мазкур суммага яна 82 миллиард сўмга яқин маблағ қўшилган. Бу ҳатто, бутун 2019 йил давомида сотилган автомобиль рақамларидан ҳам кўп дегани.

  • Маълумот учун: 2020 йил ноябрь ойидан ҳар қандай комбинацияли "чиройли" авторақамлар учун буюртма беришга рухсат берилди. Махсус рақамларнинг бошланғич нархи оддий рақамдан анча юқори.

Бундан аввал 1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгариши, исталган фуқаро UZB, ААА сериали авторақамларни аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги ҳамда онлайн-аукционлар орқали 168 млрд. сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилгани ҳақида хабар берилганди.