111! Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

111! Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

14 март куни Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 80678 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги касалланганларнинг 4 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Республикада соғайганлар жами 79331 (99 фоиз) нафарни ташкил этади.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.