Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича 8 ойдаги энг паст кўрсаткич янгиланди

Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича 8 ойдаги энг паст кўрсаткич янгиланди

Кеча, 13 декабрь куни Ўзбекистонда 136 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу апрель ойидан буён энг паст кўрсаткич дея хабар берди ССВ Матбуот хизмати.

Коронавирус бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Самарқанд (23), Бухорода (16), Андижон (12), Тошкент (11) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (43) рўйхатга олинди.

Тошкент шаҳрида 164 нафар бемор тузалган. Аммо, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.