Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилади

27 мартда республика ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

28 мартда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 мартда республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 28 мартда ёмғир момақалдироқ билан кузатилади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

28-29 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 29 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

29 мартга ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача пасаяди.