Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Damas сотиб олиш учун навбатда турганлар сони айтилди
14.11.2021 17:53,  
440

Ўзбекистонда Damas сотиб олиш учун катта навбат юзага келди. Spot’нинг UzAvto Savdo бот маълумотларига таяниб ёзишича, айни пайтда 26 650 киши ушбу машина етказиб берилишини кутмоқда.

Бошқа моделлар учун навбатлар ҳам ўсиб бормоқда. Хабар эълон қилинган вақтда Cobalt учун навбатда турганлар 16 296 нафарга, Lacetti’га навбатда турганлар эса 38 028 нафарга етди. Spark’ни кутаётган харидорлар сони 2862 нафарга етган бўлса, Nexia-3 ни 2367 киши кутмоқда.

Ҳозирда сотувда фақат премиум-классдаги моделлар мавжуд. Энг кўпи Malibu-2 — 159 дона. Шунингдек, 146 дона Trailblazer ва 51 дона Equinox бор.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда UzAuto Motors’нинг аксарият моделларини ишлаб чиқариш қисқарган. 2021 йилнинг 9 ойида чиқарилган Nexia автомобиллари шу даврга нисбатан 3,2 баробар, Spark 2,9 баробар камайган.

Cobalt ва Lacetti-Gentra ишлаб чиқариш 4 баравар қисқарди. Хусусан, 2021 йилнинг август ойида атиги 2 та Lacetti конвеердан чиқди. Компания буни янги ишлаб чиқариш платформасини ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилиши билан изоҳлади.

Яқин вақтгача Damas танқис бўлмаган ягона асосий модель эди, қолаверса, ишлаб чиқарилган Damas ва Labo’лар сони ортди. Аммо ҳозир унга ҳам навбатлар юзага келди.

Октябрь ойи охирларида компания Labо ва Lacetti автомобилларини октябрь—ноябрь ойларида кутилаётган харидорларга етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилишини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан